Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Ливерпуль" марказий ҳужумига катта нархга футболчи олиб келмоқда

"Ливерпуль" марказий ҳужумига катта нархга футболчи олиб келмоқда

Ҳужумчи Юго Экитике "Айнтрахт"дан "Ливерпуль"га ўтмоқда. The Athletic нашрининг ёзишича, Англия чемпионлари аллақачон келишувга эришган. "Қизиллар" 69 миллион фунт (80 миллион евро) тўлайди. Бонуслар ҳисобига трансфер суммаси яна 10 миллион фунтга (11,5 миллион евро) ошиши мумкин.

Экитике "Ливерпуль" билан 6 йиллик шартнома имзолайди. 23 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтгач, Гонконгда жамоа сафига бориб қўшилади.

"Ливерпуль" аллақачон янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Арне Слот жамоаси илк расмий ўйинини 10 август куни Англия Суперкубоги доирасида "Кристал Пэлас"га қарши ўтказади.

Киритилди: 18:03 21.07.2025. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!