"Ливерпуль" футболчилар Жереми Фримпонг ва Флориан Вирцни қўлга киритгач, асосий эътиборни янги ҳужумчи қидиришга қаратди. "Қизиллар"га кўпроқ "Ньюкасл Юнайтед" ҳужумчиси Александер Исак ёқади, аммо футболчининг нархи қимматлиги туфайли битим мураккаб бўлиши мумкин, деб ёзади The Athletic.
Бундан ташқари, мерсисайдликлар Жаррел Куансанинг "Байер"га ўтиши эҳтимоли туфайли марказий ҳимоячи позициясини кучайтирмоқчи. Шу боис Англия чемпиони "Аякс"нинг 19 ёшли ҳимоячиси Йоррель Хато учун курашга қўшилиши мумкин.
Шунингдек, "Ливерпуль" "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи ва "Ноттингем Форест" ҳимоячиси Муриллога ҳам қизиқиш билдирмоқда.