"Ал-Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньесга бонуслардан ташқари йилига 15 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилди, деб хабар беради Sky Sport.
Чоршанба куни клублар Уругвай терма жамоаси футболчисининг трансфери бўйича келишиб олгани маълум бўлди. Шунингдек, "Ал-Ҳилол" ва Нуньес шартнома бўйича оғзаки келишувга эришди.
Тиббий кўрик ва шартнома имзоланиши яқин кунларда бўлиб ўтади. Шартнома 2028 йилгача мўлжалланган.
Нуньес 2022 йилдан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилмоқда. У "қизиллар" сафида барча мусобақаларда 143 та ўйинда майдонга тушиб, 40 та гол ва 26 та голли узатмага муаллифлик қилган.