Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Ливерпуль"га 120 миллион евро тўлашга тайёр клуб топилди

"Ливерпуль"га 120 миллион евро тўлашга тайёр клуб топилди

Саудия клублари кенг молиявий имкониятлардан фойдаланган ҳолда Европадан юлдузларни жалб қилишни давом эттириш ниятида. «TodoFichajes» порталининг хабар беришича, "Ал-Ҳилол" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаини нишонга олган.

Манбага кўра, "Ал-Ҳилол" 24 ёшли Собослаи трансфери учун 120 миллион евро тўлашга тайёр.

"Ливерпуль" Собослаини ўз сафида олиб қолмоқчи, аммо мерсисайдликлар Саудия Арабистонининг йирик таклифини эътиборсиз қолдира олмайди.

2024/2025 йилги мавсумда Доминик 36 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди ва шерикларига олтита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 03:04 04.03.2025. Ўқилди: 989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!