Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ливандаги христиан қишлоқлари Исроил таркибига қўшилишни сўрадими?

Ливандаги христиан қишлоқлари Исроил таркибига қўшилишни сўрадими?

Нетаняҳу Ливандаги христиан қишлоқлари Исроил таркибига қўшилишни сўраганини айтди, ливанлик христианлар буни рад этди

Исроил бош вазирининг сўзларига кўра, бу қишлоқлар аҳолиси шу йўл билан “Ҳизбуллоҳ”дан ҳимояланмоқчи.

"Ливандаги христианлар яшовчи қишлоқларнинг баъзилари Исроилга қўшилишни сўради. Чунки биз уларни ўлдирмоқчи бўлган “Ҳизбуллоҳ”дан ҳимоя қиламиз. Биз ҳамма жойда христианлар учун шундай қиляпмиз", — деди Исроил бош вазири Fox News телеканалига интервюсида.

Бироқ Нетаняҳу Ливаннинг айнан қайси қишлоқлар бундай илтимос билан чиққанини очиқламади.

Ливаннинг христианлар яшайдиган Рмеиш қишлоғи мэри Ҳанна ал-Амил Нетаняҳунинг бу даъвосини рад этди. Мэрнинг айтишича, бу ҳақда ҳатто ўйлаб кўриш ҳам “мутлақо имконсиз”.

Шунингдек, бир неча кун аввал Ливандаги христианлар яшовчи 15 та аҳоли пункти бу иддаоларни инкор қилиб, баёнот берганини қўшимча қилди. Бу аҳоли пунктлари Ливан таркибида қолиш қарорида қатъий эканини яна бир бор тасдиқлаганди. Шунингдек, улар миллий ўзлигига ва Ливан давлатчилигига содиқлигини билдирганди.

Киритилди: 13:35 07.07.2026. Ўқилди: 999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!