Римда АҚШ бошчилигидаги музокараларнинг еттинчи босқичи давомида Ливан ва Исроил делегациялари БМТ Хавфсизлик Кенгашига янги резолюция сўраб мурожаат қилишга келишиб олдилар.
Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар берди.
Ушбу резолюция Ливандаги БМТ вақтинчалик кучлари (UNIFIL) ваколати тугаганидан кейин Ливан жанубида хавфсизликни таъминлаш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
"UNIFILдан кейинги миссия учун асос сифатида Хавфсизлик Кенгашига янги резолюция сўраб мурожаат қилиш бўйича келишувга эришилди", деб хабар берди телеканал манбага иқтибос келтирган ҳолда.
Эришилган келишувлар ҳақида қўшимча маълумотлар берилмаган.