Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг 2 мартдан бери амалга оширган ҳаво зарбалари оқибатида камида 2294 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Al Arabiya’га таяниб хабар берилишича, ушбу маълумот Исроил ва Ливан ўртасида эълон қилинган ўт очишни тўхтатишнинг биринчи кунида эълон қилинган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 274 нафар аёл, 177 нафар бола ҳамда 100 нафар тиббиёт ходими ва қутқарувчилар бор.
Вазирлик таъкидлашича, аниқ қурбонлар сони яна ортиши мумкин, чунки вайроналар остида қолганлар топилмоқда, жасадлар чиқарилмоқда ва ДНК текширувлари орқали шахслар аниқланмоқда.