Ливан Бош вазири Нажиб Микатининг айтишича, Исроилнинг давом этаётган ҳаво ҳужумлари туфайли уй-жойини тарк этганлар сони бир миллионга яқинлашган. Унинг айтишича, Ливан мамлакат тарихидаги энг катта миграция тўлқинини бошдан кечирмоқда.
Микати пойтахт Байрутда уюштирилган матбуот анжуманида Ливаннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг 1701-сонли резолюциясига содиқлигини қайд этди.
Ливан армиясининг ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-сонли резолюциясини амалга оширишга тайёр эканлигини таъкидлаган бош вазир, бу давр мобайнида ўз мамлакатига келаётган хайр-эҳсонларни тезкорлик билан етказиш учун ҳаракат қилинганлигини қўшимча қилди.
Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳужумлари натижасида уй-жойини ташлаб кетган 118 минг киши 778 та вақтинчалик жойлаштириш марказига жойлаштирилган, кўчирилганларнинг ҳақиқий сони анча кўп ва миллионга етиши ҳам мумкин”.
Микати, Исроилнинг шиддатли бомбардимонлари туфайли ўлканинг жанубий шаҳарлари, Бекаа вилояти ва Байрутнинг Даҳия туманидан бир неча соат ичида тўсатдан кўчишнинг катта таранглик юзага келганини таъкидлади.
«Мамлакат ичида миграция қилганлар сони бир миллионга етиши мумкин. Бошқача айтганда, Ливан тарихидаги энг катта миграция тўлқини натижасида бир неча кун ичида бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтишга мажбур бўлган миллионлаб одам бор», — деди Ливан бош вазири.