Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчисиз самолёти Ливан жанубида шиа жангарилари "Ҳизбуллоҳ"га тегишли автомобилга зарба бериб, дала қўмондони Аднан Ҳарбни ўлдирди.
Бу ҳақда Lebanon 24 ахборот портали хабар берди.
Унга кўра, ҳужум автомобиль йўлининг Кфар-Румман ва Набатия аҳоли пунктлари ўртасидаги қисмида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён бу Исроилнинг учувчисиз учоқлари ҳужумларида ҳалок бўлган бешинчи "Ҳизбуллоҳ" ҳарбий раҳбаридир.