Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ливан Бош вазири Исроил билан можаро туфайли 8,5 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилди

Ливан Бош вазири Исроил билан можаро туфайли 8,5 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилди

Исроил ҳарбий ҳаракатларидан Ливанга етказилган иқтисодий зарар 8,5 миллиард долларни ташкил этди. Мамлакатнинг йўқотишларини республика бош вазири Нажиб Микати баҳолади, дея хабар беради ТАСС.

Ар-Риёдда очилган Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи-мамлакатларининг навбатдан ташқари саммитида Ливан вакили ҳамкорларга ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат «ўз тарихида мисли кўрилмаган инқироз» билан ёлғиз ўзи кураша олмайди. Уруш натижасида қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитга «катта зарар» етказилди, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари иши издан чиқди.

«Исроил Ливан суверенитетини жазосиз бузишда давом этиб, бугунги ва келажагимизни хавф остига қўяди. Агрессия катта гуманитар йўқотишларга олиб келди, 1,2 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб кетди», — деди Микати.

Киритилди: 02:00 12.11.2024. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!