Ливан адлия вазири Одил Нассарнинг маълум қилишича, Сурия ҳукумати Башар Асад даврида содир этилган қотилликлар, мажбуран ғойиб бўлганлар ва адолатдан қочган шахслар бўйича маълумот тақдим этиш масаласига ижобий ёндашмоқда.
Нассар Бейрутнинг Дамашққа юборган сўрови Сурия томонидан ҳам кўриб чиқилаётганини айтди ва бу амалиётий натижаларга олиб келишига умид билдирди.
Вазир шунингдек, Ливан ҳудудидаги суриялик маҳбуслар билан боғлиқ жараёнлар амалдаги қонунчилик асосида ва ваколатли идоралар орқали амалга оширилишини қайд этди.
Нассар мамлакатда қўлда қурол-яроғ ҳаракати масаласига тўхталар экан, уни “кучли давлат қуришнинг асосий шартларидан бири” деб атади ва бу борадаги кечикишлар Ливан институтиционал салоҳиятига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.