Литвада руслар учун янги чекловлар 3-майдан кучга кирди.
Бу ҳақда LRT нашри хабар берди.
Ўзгартиришга кўра, Россия ёки Белоруссияга уч ой ичида бир неча марта узрли сабабсиз ташриф буюрганлар яшаш учун рухсатномасидан маҳрум бўлади.
Қайд этилишича, халқаро юк ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи компанияларда ишловчи ҳайдовчилар, шу жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатларига ва ундан чиқувчи ёки Литва орқали транзит ўтадиган ҳайдовчилар бундан мустасно.
Миграция департаменти маълумотларига кўра, 1 апрел ҳолатига кўра, Литвада 14 минг киши яшаш учун рухсатномага эга бўлиб, улардан 652 нафари Россия фуқароларидир.