Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Литвада ишлаш учун рухсатнома олишда ўзбекистонликлар етакчи бўлди

Литвада ишлаш учун рухсатнома олишда ўзбекистонликлар етакчи бўлди

Литва марказий осиёлик муҳожирлага мавсумий ишлаш учун рухсатномалар беришни деярли уч баравар оширди. Бу ҳақда мамлакатнинг Бандлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йилнинг биринчи чорагида 363 та шундай рухсатнома берилган. 2024 йилнинг шу даврида бу рақам 122 тани ташкил этган. Энг кўп рухсатнома қуйидаги давлатлар фуқароларига берилган:

  • Ўзбекистон – 42 фоиз;
  • Тожикистон – 34 фоиз;
  • Қирғизистон – 6 фоиз.

Уларнинг 53 фоизи йўл қурилишида ишлаган, 14 фоизи ошпаз бўлган, 7 фоизи қассоб, 5 фоизи эса қулупнай терувчи, фаррошлар ва қурилиш ишчилари бўлиб ишлаган.

Литва меҳнат бозори бу ерга пул ишлаш мақсадида вақтинчалик ишлаш учун келган чет элликлар учун тобора кўпроқ очилмоқда, деди Бандлик хизматининг хорижликларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Эрнест Варнайте.

Маълумот ўрнида, Литва Марказий Осиё фуқаролари учун миграция сиёсатини кучайтиради. Минтақа давлатларининг ўнга яқин фуқаросига террорчилик ташкилотлари билан алоқаси ва радикаллашуви эҳтимоли туфайли Литвага кириш тақиқланган. Литва бош вазири виза бериш жараёнида энди маданий яқинликка кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини айтганди.

Киритилди: 11:24 15.05.2025. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!