Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Литванинг уч нафар хитойлик дипломатни персона нон грата деб эълон қилиш қарорини қабул қилиб бўлмас деб атади.
«Хитой ушбу асоссиз ва провокацион қарорни қоралайди ва тан олмайди,» - дея Хитой ташқи сиёсат идораси номсиз вакилининг сўзларини келтирмоқда расмий матбуот.
«29 ноябрь куни Литва Ташқи ишлар вазирлиги ҳеч қандай тушунтиришсиз Хитойнинг Литвадаги миссияси ходимларини персона нон грата деб эълон қилди ва уларга мамлакатни тарк этишни буюрди», — деди Хитой ТИВ вакили.
Хитой Литвани Хитойнинг суверенитети ва ҳудудий бирлигига путур етказишни бас қилишга, икки томонлама муносабатларни мураккаблаштирмасликка чақирди. «Хитой Литвага қарши жавоб чораларини кўриш ҳуқуқига эга», - дея огоҳлантирди Хитой ТИВ вакили.
Хитой ТИВ Литва икки давлат муносабатларининг кескинлашувига олиб келадиган қарорларни биринчи марта қабул қилмаётганини эслатди.
Ўтган ҳафта ОАВ хабарларига кўра, Литва уч хитойлик дипломатни персона нон грата деб эълон қилган ва уларга мамлакатни тарк этиш учун бир ҳафта муҳлат берган.