Литва полицияси DHL самолёти ҳалокатининг турли версияларини, жумладан, терактни кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда LRT портали полиция бош комиссари Арунас Паулаускасга асосланиб хабар берди.
"Терроризмни истисно қилиб бўлмайди" - деди у.
Қайд этилишича, катта эҳтимоллик билан сабаб техник носозлик ёки инсон омилидир. Текширув ва далилларни тўплаш бир ҳафта давом этиши мумкин.