21 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)да сирли равишда ғойиб бўлган раввин Зви Коган ўлик ҳолда топилди.
Иброний нашрларининг ёзишича, Исроил бош вазири Нетаньяху идораси мамлакат босқинчи армиясининг «Гивати» бригадасида хизмат қилган, БААдаги яҳудий жамияти раввинининг ўлдирилишини «антисемистик террорчилик ҳаракати» деб атади. Шунингдек, қонхўр ҳукумат «айбдорларни жавобгарликка тортиш учун барча воситаларни ишга солишга ваъда берган».