Эрон бир ой олдин содир этилган портлашлар учун Исроилга жавоб тайёрламоқда. Бу ҳақда олий раҳбар Али Хоманаийнинг катта маслаҳатчиси Али Ларижоний Tasnim ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
«Ҳарбий амалдорлар Исроилга жавоб бериш учун турли стратегияларни режалаштирмоқда», деди Ларижоний.
Эслатиб ўтамиз, 26-октабр куни Исроил қирувчи самолётлари Эрон ҳарбий объектларига учта зарба берган эди. Исроил ва АҚШ расмийларига кўра, зарбалар Россия томонидан етказиб берилган сўнгги учта С-300 зенит-ракета мажмуасини ишдан чиқарган ва мамлакатни «яланғоч ҳолда» қолдирган, деб хабар берди АҚШ телеканали Fox News.
Бу, ўз навбатида, Эрон Исроилга қарши 200 га яқин баллистик ракета отганидан бир неча ҳафта ўтгач содир бўлди.