Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Литва Белоруссияни чегара ўтиш пунктлари очилиши ҳақида расман хабардор қилди

Литва Белоруссияни чегара ўтиш пунктлари очилиши ҳақида расман хабардор қилди

Белоруссия Литвадан иккита чегара ўтиш пункти очилиши ҳақида расмий хабар олди.

Бу ҳақда Беларус давлат чегара қўмитаси чоршанба куни маълум қилган.

"20 ноябр куни Минск вақти билан соат 01:00 дан бошлаб Литва ҳукумати "Каменний Лог-Медининкай" ва "Бениакони-Салчининкай" чегара ўтказиш пунктларини очишни режалаштирмоқда”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Давлат чегара қўмитаси чегара ваколатхонаси фаолияти орқали 19 ноябрь куни кечқурун Литва Ички ишлар вазирлиги Давлат чегарасини қўриқлаш хизматидан расмий хабарнома олган.

Беларус чегара хизмати, ўз навбатида, Беларус-Литва чегарасида одамлар ва транспорт воситаларининг ўтишини тиклашга тайёрлигини маълум қилди.

Киритилди: 09:30 20.11.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!