Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Лицензиясиз хорижга ишга жўнатиш билан шуғулланган ташкилотлар жаримага тортилди

Лицензиясиз хорижга ишга жўнатиш билан шуғулланган ташкилотлар жаримага тортилди

Фуқароларни лицензияси бўлмаган ҳолда хорижга ишга жўнатаётганларга нисбатан қатъий чора кўрилмоқда, деб хабар берди Миграция агентлиги.

Агентликнинг ёзишича, хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш фаолиятини лицензия асосида амалга ошириш ҳуқуқи фақат лицензия олган хусусий бандлик агентликларига берилган.

«Бироқ сўнгги пайтларда лицензияга эга бўлма ган ҳолда, фуқароларни хорижга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, консалтинг ёки ахборот хизмати ниқоби остида ноқонуний фаолият юритувчи шахслар кўпаймоқда», — дея қайд этди ташкилот. Хусусан, назорат тадбирларида Worldvisa, Everyone Consult, ва Adworld Group номли МЧЖлар ижтимоий тармоқлардаги эълонлари орқали фуқароларни хорижга ишга юбориш учун пул йиғиб, хизмат кўрсатмагани аниқланди. Уларга нисбатан ҳуқуқбузарликлар юзасидан тегишли жарималар қўлланди.

Миграция агентлиги лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар орқали хорижда ишга жойлашишга уриниш фуқароларнинг молиявий ва ҳуқуқий хавф-хатарга дучор бўлишига олиб келади, дея огоҳлантирди.

Ташкилот хавфсизлик учун расмий рўйхатдаги агентликлар билан ҳамкорлик қилишни, ҳар қандай шартномани имзолашдан олдин уни синчиклаб ўқиб чиқишни, шубҳали тўловларни амалга оширмасликни тавсия қилди.

Киритилди: 22:17 12.05.2025. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!