Лионель Месси “Олтин тўп” учун учта асосий даъвогар номини айтди. Германиянинг "Билд" нашри журналистлари Лионелдан асосий индивидуал совринни қўлга киритишга ким лойиқлигини сўрашди.
Месси учун биринчи ўринда - унинг жамоадоши ва дўсти Неймар. Aргентиналик футболчи Роберт Левандовскини иккинчи ўринга қўйди. Топ-3ликни “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе тугатди.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Олтин тўп" тақдимоти бўлиб ўтади. Aввалроқ, ОAВда Мессига бу йил мукофот берилиши ҳақида хабар берилганди.