Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Лионель Месси Марадонага тегишли рекордни янгилаб, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши ассистентга айланди

Лионель Месси Марадонага тегишли рекордни янгилаб, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши ассистентга айланди

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши ассистентга айланди.

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ЖЧ-2026 1/8 финалида Мисрга қарши кечган баҳсда (3:2) Кристиан Ромерога голли узатма амалга оширди.

Месси ҳисобидаги голли узатмалар сони ҳозир 9 тага етди. У ушбу кўрсаткич бўйича 8 та ассистга эга бўлган юртдоши Диего Марадонанинг рекордини янгилади.

Шу билан бирга Месси 83-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди.

Бу гол 39 ёшли футболчининг фаолияти давомидаги (барча турнирлардаги 1161 та ўйинда) 919-голи бўлди.

Португалия терма жамоасининг 41 ёшли форварди Криштиану Роналду эса 1328 та ўйинда 976 та гол муаллифи бўлган.

Киритилди: 23:51 07.07.2026. Ўқилди: 726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!