Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ликуд асосчисининг ўғли Нетаньяҳуни барча исроилликлар учун хавф деб атади

Ликуд асосчисининг ўғли Нетаньяҳуни барча исроилликлар учун хавф деб атади

Исроилдаги «Ликуд» партияси асосчиси Менахем Бегиннинг ўғли Бенни Бегин партия тарафдорларини Биньямин Нетаньяҳу ҳукуматини ҳокимиятдан четлатишга чақирди. Унинг фикрича, амалдаги бош вазир барча исроилликлар учун хавф туғдирмоқда.

«Тасним» агентлиги хабар беришича, Исроил парламентининг собиқ аъзоси Бенни Бегин видеомурожаат орқали «Ликуд» тарафдорларини Нетаньяҳу ҳукуматига қарши бўлган сиёсий кучларни қўллаб-қувватлашга чақирган.

У мурожаатида Нетаньяҳу бошчилигидаги ҳукумат авваллари мамлакат манфаатлари йўлида ишлаганини таъкидлаган. Бенни Бегиннинг айтишича, ўн-ўн беш йил аввал у Нетаньяҳу раҳбарлик қилган ҳукумат таркибида бўлган ва ўша даврда самарали музокаралар олиб борилган, келишмовчиликлар эса дўстона муҳитда ҳал этилган.

Бенни Бегин — Исроилнинг собиқ бош вазири ва «Ликуд» партияси асосчиси Менахем Бегиннинг ўғли. Унинг Нетаньяҳу ҳукуматига қарши чақириқлари мамлакатдаги сиёсий кескинлик кучайган бир пайтда янгради.

Киритилди: 19:07 26.10.2026. Ўқилди: 778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!