Хабар берилишича, Россия Давлат Думасининг 450 нафар депутати банк ҳисоб рақамларида 44,4 миллиард рубл (550 млн доллар) сақланмоқда. Бу Россиянинг олтита ҳудуди йиллик бюджетидан кўпроқ. Декларациялар асосидаги ҳисоб-китобларга кўра, бу маблағ Россия таркибидаги Олтой Республикаси, Қорачой-Черкасия, Ингушетия, Қалмоғистон, Яҳудий автоном вилояти ва Ненец автоном округининг йиллик бюджетларидан кўпроқ ҳисобланади.
Депутатларнинг умумий даромадлари миқдори 24,9 миллиард рублни (308 млн доллар) ташкил этди ва бу Вологда, Рязан, Астрахан, Курск ҳамда Череповец ҳудудларининг йиллик бюджетларидан ҳам кўпроқдир.