31 августдан 1 сентябрга ўтар кечаси Сиэтл шаҳридаги («Люмен Филд» аренаси, АҚШ, Вашингтон штати) Лига кубоги финали бўлиб ўтди. Унда маҳаллий «Сиэтл Саундерс» «Интер Майами»га қарши баҳс олиб борди.
Мезбонлар 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришиб, мусобақанинг олтин медалларини қўлга киритишди. Бу уларнинг ушбу турнир тарихидаги илк чемпионлик унвони ҳисобланади.
"Интер Майами" сафида Месси, Суарес, Альба ва Бускетст ўйинда тўлиқ иштирок этишди. Иккинчи бўлим бошида Лионель ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади.
Лига кубоги MLS + MX. Финал
1 сентябрь 2025, душанба.
«Сиэтл Саундерс» (Сиэтл, АҚШ) — «Интер Майами» (Майами, АҚШ) — 3:0
Голлар: Де Розарио, 26’; Рольдан, 84’ (пенальти); Ротрок, 89’.