Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Лифтлар “яшил”, “мовий”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Лифтлар “яшил”, “мовий”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Ҳукумат қарори (431-сон, 12.07.2025 й.) билан “Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Бу ҳақда Ҳукумат қарори (431-сон, 12.07.2025 й.) билан тасдиқланган “Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланди.

Низомга кўра, фойдаланишга топширилган ва янги ўрнатилган ҳар қандай лифт махсус электрон ахборот тизимида рўйхатга олинишидан аввал дастлабки техник кўрикдан ўтказилиши шарт.

Дастлабки техник кўрик лифт пудратчисининг мурожаатига биноан 10 иш кунидан кечиктирмай ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.

Бунда техник кўрик натижаларининг тоифасига қараб қуйидаги рангларда маълумот ёрлиғи лифтга ёпиштирилади:

  • фойдаланишга яроқли лифтга “яшил”;
  • қисман носоз лифтга “мовий”;
  • носоз лифтга “сариқ”;
  • фойдаланиш учун хавфли лифтга “қизил”.

Техник кўрик натижасида фойдаланиш учун хавфли ва қизил рангли маълумот ёрлиғи билан белгиланган лифтдан фойдаланиш тақиқланиши лозим.

Киритилди: 16:32 14.07.2025. Ўқилди: 454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!