Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Лидерларнинг ҳар бир ўлдирилиши Фаластин халқи ва ислом олами учун янги инқилобга сабаб бўлади

A A A
Лидерларнинг ҳар бир ўлдирилиши Фаластин халқи ва ислом олами учун янги инқилобга сабаб бўлади

Исроил қанча ўлдирмасин, Фаластин халқининг инқилобини тўхтата олмайди. Лидерларнинг ҳар бир ўлдирилиши Фаластин халқи ва ислом олами учун янги инқилобга сабаб бўлади. Бу ҳақда Теҳрондаги суиқасд чоғида ҳалок бўлган Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хaниянинг тўнғич ўғли Абдуссалом Хaния Анадoлу билан суҳбатида айтиб ўтди.

“Бизнинг кўз ёшларимиз шаҳидлар оиласининг кўз ёшларидан қадрли бўлмаганидек, отамнинг қони ҳам болаларнинг, на ғазоларнинг қонидан қимматли эмас.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқлардаги постида Абдуссалом Ҳания «унинг (Исмоил Ҳаниянинг) мероси ҳар доим хоҳлаган миллий бирлик, Ғазо секторига ҳужумлар тўхтатилиши ва халқимизнинг ғалабаси эди», деб ёзган эди.

– Унинг қони халқимизнинг қонидан, шаҳид ўғли учун тўкилган онанинг кўз ёшларидан қадрли эмас. Отам болалигидан қаршилик, инқилоб ва кураш йўлини босиб ўтгани учун кечаю кундуз шаҳидлик ортидан юрди”, — деди ҲАМАС етакчисининг ўғли.

Абдуссалом Хония отасига бир неча бор суиқасдга учраганини, умрини жиҳод ва қаршиликни тарғиб қилиб ўтганини эслади.

«Ҳаниянинг ўғиллари ва набиралари 7-октабр куни Исроилнинг бурнини тупроққа кўмди ва Хония халқи тарихдаги энг катта қирғинга дош берди», - дея таъкидлади у.

Киритилди: 15:57 01.08.2024. Ўқилди: 1661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!