Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Лейбористлар партияси Буюк Британияда бош вазир Кир Стармерни лавозимидан четлаштиришни режалаштирмоқда — BBC

Лейбористлар партияси Буюк Британияда бош вазир Кир Стармерни лавозимидан четлаштиришни режалаштирмоқда — BBC

Стармернинг партиядошлари уни позицияси яқин ҳафталарда, мамлакат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилгандан сўнг, хавф остида қолиши мумкинлигидан хавотирда.

"Кир Стармернинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган потенциал номзодлар сифатида унинг ҳукуматидаги соғлиқни сақлаш вазири Уэс Стритинг ва ички ишлар вазири Шабана Маҳмуд тилга олинмоқда. Шунингдек, энергетика котиби Эд Милибенд ва собиқ транспорт вазири Луиза Ҳейг ҳам номзодлар қаторида кўрсатилмоқда", дея ёзмоқда нашр.

Бош вазирнинг дўстлари унга қарши режалаштирилаётган “фитна” ҳақида огоҳлантириб, Стармерга етакчилик учун ички кураш билан боғлиқ жиддий хавфларни эслатмоқда. Шу билан бирга, Лейбористлар партиясидаги манбалар бош вазирни ўзгартириш учун сабаблар рўйхати ортиб бораётганини билдираган.

"Оммавий сўровномалар Стармерни Буюк Британия сиёсати тарихидаги энг ёмон бош вазирлардан бири сифатида кўрсатмоқда, сайловчиларнинг Лейбористлар партиясини қўллаб-қувватлаш даражаси эса 20 фоиздан ошмайди", дея қайд этади BBC.

Киритилди: 15:39 12.11.2025. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!