Бугун 22 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Левандовски топ-5 лигаларда гол уриш бўйича фақатгина Месси ва Роналдудан ортда қолмоқда

Левандовски топ-5 лигаларда гол уриш бўйича фақатгина Месси ва Роналдудан ортда қолмоқда

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лига доирасида «Севилья»га қарши ўйинда дубль қайд этди.

36 ёшли польшалик ўйиннинг 24-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

39-дақиқада ҳужумчи ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Футболчи «Барса» сафида сўнгги 3 та ўйинда 7 та гол урди. Бунгача у «Алавес» билан ўйинда (3:0) хет-трик ва «Янг Бойз»га қарши баҳсда (5:0) дубль қайд этганди.

Эндиликда футболчи Европанинг кучли 5 лигасида урган голлари сони 366 тага етди. Фақат Лионель Месси (496) ва Криштиану Роналдуда (495) кўпроқ.

Левандовски бунгача «Бавария» ва Дортмунднинг «Боруссия» клубларида ўйнаган.

Киритилди: 10:35 21.10.2024. Ўқилди: 399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!