«Титаник» фильмининг юлдузи Леонардо Ди Каприо 1997 йилдан бери ўзининг, эҳтимол, энг машҳур фильмини ҳеч қачон қайта томоша қилмаганини айтди.
Ди Каприо бу ҳақда «Оскар» совриндори актриса Женнифер Лоуренс билан суҳбат чоғида тилга олди. Actors on Actors дастурининг бир сонида актриса ундан: «“Титаник”ни қайта томоша қилганмисан?» деб сўраган. Ди Каприо эса шундай жавоб берган: «Йўқ, мен бу фильмни бошқа ҳеч қачон кўрмаганман. Умуман олганда, мен ўз фильмларимни томоша қилмайман».
Леонардонинг сўзларига кўра, «Титаник» фильмининг премьераси унинг учун ҳақиқий даҳшат бўлган. 1997 йилда фильм Токио шаҳрида ОАВнинг жуда катта эътибори остида намойиш этилганида, Ди Каприо тадбирда қатнашган, бироқ муҳит шу қадар бетартиб ва босимли бўлганки, ҳаяжон сабаб кинотеатрда фильмни томоша қила олмаган. Кейинчалик актёр интервьюларидан бирида картинани анча вақт ўтгач, сокин ва ёпиқ муҳитда кўрганини айтган — ҳозир маълум бўлишича, айнан ўша сафар биринчи ва охирги марта бўлган.