Россиянинг Ленинград вилоятида Ми-28 вертолёти қулаб тушиши сабаб экипаж ҳалок бўлди.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, вертолёт ўқ-дорисиз ўқув-машғулот парвозини бажараётганда аҳоли пунктларидан узоқда, кимсасиз ҳудудга қулаб тушган.
Хабар қилинишича, вертолёт экипажи ҳалок бўлган.
Шунингдек, Ленинград ҳарбий округи матбуот хизмати вертолёт Россия Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли эканлигини маълум қилган. Ҳалокат сабаби эса ҳозирча айтилмаган.