Вилоят губернатори Александр Дрозденконинг сўзларига кўра, кечаси Ленинград вилоятида 18 та дрон уриб туширилган.
"Киришидаги саноат зонасида ёнғин қайд этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ЛЕНОБЛПОЖСПАС мутахассислари уни бартараф этишга киришдилар", — деб ёзади ҳукумат мулозимлардан бири.
Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.
Кириши шаҳрида Россиядаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири — "Киришинефтеоргсинтез" (КИНЕФ) жойлашган. У аввалроқ ҳам бир неча бор дрон ҳужумларига учраган эди, 2025 йил сентябрида эса, оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, дронлар завод қувватларининг қарийб 40 фоизига зарар етказишга муваффақ бўлган.