Томас С. коронавирус пандемияси даврида Lego'га қизиқиб қолган ва севимли машғулоти ҳақида You Tube каналини очган. Кейинчалик у You Tube'инг «ҳамкорлик дастури» деб аталадиган дастурга қабул қилинди, унда контент яратувчилари томошабинлар томонидан яхши қабул қилинган видеолар учун пул оладилар. Томас С. 2023 йилда тахминан 300 евро олган.
Рождество байрамида у саккиз ёшли ўғлига «Lego» поезди тўпламини совға қилди ва у поезд ўтаётганга ўхшаган йўл видеосини интернетдаги бошқа видеолавҳалар билан бирга монтаж қилди.
Бу амалдаги муаллифлик ҳуқуқи қонунларини бузди. Энди Томас видеони олиб ташлаши ва 328 минг евро товон тўлаши керак.
Унинг видеолари тижорат ҳисобланганлиги сабабли, юридик суғурта бу ҳолатни қамраб олмайди.
Пул йиғиш учун блоггер ҳатто поездни, ўғлига Рождество совғасини ҳам сотди.
Томас ҳозирда краудфандинг платформасида хайрия йиғмоқда.