Пойтахтимиз мезбонлигидаги проф бокс оқшомининг асосий жанглари бўлиб ўтмоқда.
Ҳаваскор боксда Олимпиада ва Жаҳон чемпионати ғолиби, ўзбекистонлик Лазизбек Мулложонов турнир доирасида Нигерия вакили Моньясаҳу Муритадор билан баҳс олиб борди.
Супероғир вазнда WBC CISBB камари учун кечган 10 раундлик жангда Мулложоновнинг қўли баланд келди. Лазизбекнинг рақиби учинчи раунд давом этаётган бир паллада жангни давом эттирмасликка қарор қилди.
Бу орқали Мулложонов WBC CISBB камарини қўлга киритиш билан биргаликда проф боксдаги еттинчи жангида еттинчи ғалабасини қайд этди.