Миср терма жамоаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассан кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Учрашувда ғалаба учун майдонга тушдик, бироқ мағлуб бўлдик. Бу футболда бўлиб турадиган ҳолат. Биз бугунги баҳсдан тўғри хулосалар чиқариб олишимиз керак. Ўзбекистон кучли жамоа ва улар Осиёда ўз ўрниларига эга.
Бугунги баҳсда жамоамизнинг 10 нафар асосий футболчиларимиздан фуйдалана олмадик. Таркибнинг 90 фоизи бугунги баҳсда ўйнмади. Мен Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши Марван Усмон, Маҳмуд Собир ва Залака каби янги ўйинчиларни ўйнатдим, улар бу муҳитга кўниксин.
Умуман олганда, мен футболчиларнинг иккинчи бўлимда Ўзбекистонга қарши ўйинидан мамнунман ва Африка Миллатлар Кубогида ғалаба қозониш учун рақибга қарши кучли ўйин кўрсатиш зарурлигини таъкидладим. Биринчи бўлимда ғалати индивидуал хатолар ва ҳимоячиларнинг ғалати хатти-ҳаракатлари бўлди, шу сабаб Ўзбекистон иккита гол урди, аммо иккинчи бўлимда биз яхшироқ жамоа бўлдик