Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Лазизбек Муллажоновда допинг моддаси топилди. У мусобақалардан вақтинча четлаштирилди

Лазизбек Муллажоновда допинг моддаси топилди. У мусобақалардан вақтинча четлаштирилди

ITA (Халқаро Тест Агентлиги) хабарига кўра, 2025 йил 11 июн куни Ўзбекистондан бўлган боксчи Лазизбек Муллажоновдан мусобақадан ташқари олинган допинг назорати намунаси метастерон моддаси метаболитлари учун ижобий натижа берган.

Метастерон моддасининг ишлатилиши WADA (Бутунжаҳон Допингга қарши агентлик) томонидан тақиқланган моддалар рўйхатига (S1.1 бўлими) киритилган бўлиб, бу анаболик-андрогеник стероидлар тоифасига киради. Метастерон барча вақтларда (мусобақа пайтида ҳам, ундан ташқарида ҳам) тақиқланган бўлиб, махсус бўлмаган модда ҳисобланади. Бу модда мушак массасининг тез ўсиши, куч ва қувватнинг ошиши билан боғлиқ синтетик анаболик стероид ҳисобланади.

Спортчига мазкур ҳолат тўғрисида хабар берилган ва у Б-намуна таҳлилини сўраш ҳуқуқига эга.

Агар Б-намуна таҳлили сўралса ва А-намунанинг натижасини тасдиқласа, бу ҳолат антидопинг қоидабузарлиги сифатида расмийлаштирилади. Агар Б-намуна таҳлили сўралмаса, иш барибир антидопинг қоидабузарлиги деб баҳоланади. Спортчига ушбу натижалар юзасидан тушунтириш бериш имконияти тақдим этилади.

Бундан ташқари, Жаҳон Бокс антидопинг қоидаларининг 7.4.1-моддасига мувофиқ, спортчига мажбурий вақтинча четлатиш жазоси қўллаш белгилаб қўйилган. Спортчи бу вақтинча четлатишга қарши чиқиш ва уни бекор қилишни сўраш ҳуқуқига эга.

Жаҳон Бокс ташкилоти ўзининг антидопинг дастурини ITAга топширганлиги сабабли, ушбу ишни юритиш тўлиқ ITA томонидан амалга оширилмоқда. Иш давом этаётганлиги сабабли, бошқа изоҳлар берилмайди.

Киритилди: 13:04 31.07.2025. Ўқилди: 652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!