Сергей Лавров Россия ва унинг шериклари Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича резолюция лойиҳасини тайёрлашга тайёрлигини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, можарони тўхтатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши доирасида оддий ва лўнда, бир саҳифадан иборат резолюция қабул қилиниши керак.
«Келинг, бунинг барчасини тўхтатиш учун биргаликда овозимизни кўтарайлик. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг оддий, лўнда, бир саҳифали резолюцияси бўлиши керак», — деди Лавров.
Унинг таъкидлашича, Россия араб давлатлари ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши аъзолари билан бирдам, шу билан бирга Эрон билан ҳам ҳамжиҳатликни сақлаб қолмоқда.