Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио телефон орқали суҳбат чоғида ҳозирги глобал вазият ва Россия-Америка муносабатларини муҳокама қилишди.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилди.
“Бугун Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали суҳбатлашди. Икки ташқи ишлар вазирлари халқаро ишлар ва Россия-Америка муносабатларидаги ҳозирги вазият бўйича эслатмаларни солиштириб, икки томонлама алоқалар жадвалини муҳокама қилишди”, дейилади вазирлик хабарида.
Баёнотда таъкидланишича, суҳбат конструктив ва ишчанлик руҳида ўтди.