Бугун 10 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Лавров ва Фидан Украинадаги можарони бартараф этиш масаласини муҳокама қилдилар

Лавров ва Фидан Украинадаги можарони бартараф этиш масаласини муҳокама қилдилар

Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари — Сергей Лавров ва Хакан Фидан телефон орқали суҳбатлашиб, Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш масаласини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда ТАСС агентлиги турк дипломатик манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Манбаларнинг маълум қилишича, суҳбат чоғида Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича сўнгги ташаббуслар кўриб чиқилган. Ушбу телефон мулоқоти Фиданнинг 29 май куни Киевга амалга оширадиган икки кунлик расмий ташрифи арафасида бўлиб ўтди. Ташриф доирасида у Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, 26–27 май кунлари Фидан Москвага амалий ташриф билан бориб, Россия президенти Владимир Путин, президент ёрдамчиси Владимир Мединский ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувлар ўтказган эди. Ушбу музокараларда Туркиянинг Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга кўмаклашишга тайёр экани тасдиқланган.

Шунингдек, Лавров Россия делегацияси 2 июнь куни Истанбулда Украина томонига можаронинг барча асосий жиҳатларини қамраб олган Россия меморандумини тақдим этишга тайёр эканини маълум қилган эди.

Киритилди: 22:48 28.05.2025. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!