Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Ҳоқон Фидан Анталиядаги дипломатик форум доирасида музокара ўтказадилар.
Бу ҳақда Туркия дипломатик хизматидаги манба "РИА Новости"га маълум қилган.
Музокаралар шанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Манбага кўра, идоралар раҳбарлари икки томонлама муносабатлар, Россия-Украина можароси, Сурия ва Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилишлари мумкин.