"Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио Украинадаги инқироз билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди. Лавров ва Рубио 2 июн куни Истанбулда бўлиб ўтадиган Россия ва Украина ўртасидаги учрашув юзасидан фикр алмашишди", дейилади вазирлик баёнотида.
Шунингдек, Россия ТИВнинг хабар беришича АҚШ давлат котиби Брянск ва Курск вилоятларидаги темирйўл инфратузилмасига уюштирилган портлашлар оқибатида одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан Лавровга ҳамдардлик билдирган.