Россия Украинадаги можарони сиёсий-дипломатик йўл билан бартараф этиш тарафдори бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда, аммо бу ҳақиқий барқарор тинчлик бўлиши керак, вақтинча сулҳ эмас.
Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Венгриянинг «Мадьяр Немзет» газетасига берган интервьюсида маълум қилди. Интервью матни 7 июль, душанба куни РФ ТИВ матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
«Бизга танаффус керак эмас. Буни киев режими ва унинг ташқи ҳомийлари ўз қўшинларини қайта гуруҳлаш, мобилизацияни давом эттириш ва ҳарбий салоҳиятни мустаҳкамлаш учун фойдаланишни хоҳлашади», — деди Лавров.