Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Хоқон Фидан ўртасидаги икки томонлама музокаралар чоғида Жанубий Кавказдаги вазият муҳокама қилинди.
Бу ҳақда Лавров туркиялик ҳамкасби билан Москвада бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди .
Унинг сўзларига кўра, Россия томони Туркия билан ҳамкорлик бўйича катта ва ижобий тажрибага эга.
"Бизда Жанубий Кавказда "3+3" форматида ҳамкорлик қилиш тажрибаси бор. Бу формат ўз самарадорлигини аллақачон исботлаган", - деди Лавров.
Унинг қайд этишича, Россия ушбу форматдаги ҳамкорликни давом эттиради.