Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Лавров: "Киевнинг "Storm Shadow"дан фойдаланишга рухсат бериш талаби олов билан ўйнашга тенг"

Лавров: "Киевнинг "Storm Shadow"дан фойдаланишга рухсат бериш талаби олов билан ўйнашга тенг"

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Киевнинг Россияга зарба бериш учун "Storm Shadow" ракеталаридан фойдаланиш талабларини шантаж ва "олов билан ўйнаш" деб атади.

Яманлик ҳамкасби билан учрашув якунларига бағишланган матбуот анжуманида Лавров "биз бу тахминларни анчадан буён эшитиб келяпмиз", деди ва бу "олов билан ўйнаш, улар эса худди ўт билан ўйнаган ёшш болаларга ўхшаб кетмоқда" деди.

Икки кун аввал The Guardian газетаси Киевдаги юқори мартабали амалдорларга таяниб, Украина Ғарбдан Россия ичидаги нишонларни йўқ қилиш учун "Storm Shadow" ракеталаридан фойдаланишга рухсат бермоқчи эканини ёзган эди. Нашр Украина Қуролли кучларининг бундай ҳаракатлари Москвани музокаралар столига ўтиришга мажбур қилишини тахмин қилган.

Нашр суҳбатдошларининг фикрича, инглиз-француз қуролларидан "намойишли ҳужум" учун фойдаланиш Кремлга Россия пойтахти яқинидаги ҳарбий объектлар тўғридан-тўғри ҳужумлар учун заиф эканлигини кўрсатади.

Буюк Британиянинг собиқ мудофаа вазири Бен Уоллес ҳам Украинага Россия ҳудудига узоқ масофали "Storm Shadow" ракеталарини отишига рухсат берилиши кераклигини айтди.

Киритилди: 18:21 27.08.2024. Ўқилди: 4403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!