Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Латвияда мушкул аҳволда қолган ватандошимиз оиласи бағрига соғ-саломат қайтди

Латвияда мушкул аҳволда қолган ватандошимиз оиласи бағрига соғ-саломат қайтди

Латвияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошимиз Ўзбекистон элчихонаси кўмагида оиласи бағрига қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Хусусан, Рига шаҳрига пул топиш мақсадида келган К.Ф. соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келади ва ишсиз қолади. Шу муносабат билан у элчихонага Ўзбекистонга қайтишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Дипломатлар Латвия Миграция хизмати ходимлари билан музокаралар ўтказди ва ватандошимизнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатди. Элчихона ва Халқаро миграция ташкилотининг Ригадаги ваколатхонаси кўмагида ҳамюртимиз вақтинча турар жой билан таъминланди. Шунингдек, унинг Ватанга қайтиши учун авиачипта сотиб олиб берилди.

Ватандошимиз 8 август куни Ригадан Ўзбекистонга "Uzbekistan Airways" авиарейсида кузатиб қўйилди.

Киритилди: 16:52 12.08.2025. Ўқилди: 677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!