Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Латвияда 2025 йилдан тамаки чекиш тақиқланади

Латвияда 2025 йилдан тамаки чекиш тақиқланади

2025 йилдан бошлаб Латвияда 20 ёшдан кичикларга тамаки маҳсулотлари ва уларнинг ўрнини босувчи маҳсулотларни (масалан, вейп) сотиш тақиқланади. Бу ҳақда Baltic News хабар берди.

Ҳозирча қонунга кўра, тамакини 18 ёшдан бошлаб сотиб олиш мумкин. Тақиққа риоя қилмаган 20 ёшгача бўлганлар 15 еврогача жаримага тортилиши мумкин. Худди шундай жарима тамаки ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиб олиш ёки сақлаш учун ҳам назарда тутилади.

Сотувчилар, ўз навбатида, 280 дан 700 еврогача, юридик шахс эса 700 дан 7100 еврогача жаримага тортилиши мумкин.

Янги қоидалар, шунингдек, электрон сигаретлар учун “хушбўй” суюқликларни сотишни ҳам тақиқлайди. 2025 йил 1 январдан дўкон пештахталарида фақат тамаки ҳиди ва таъмига эга суюқликлар бўлади.

Киритилди: 23:27 16.01.2024. Ўқилди: 1444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!