Латвия Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига виза беришни вақтинча тўхтатишни таклиф этди.
Идора ушбу ташаббусни Ўзбекистон фуқаролари Латвияга борганидан сўнг содир этгани айтилаётган бир нечта жиноятлар, жумладан, вояга етмаганларга қарши жиноий ҳаракатлар билан боғлаган.
"Биз чора кўришга мажбурмиз. Шу сабабли Ўзбекистон фуқароларига виза беришни муайян муддатга тўхтатишни ва бу вақтдан Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик қилиш учун фойдаланишни таклиф қиламиз", — деди Латвия ички ишлар вазири Янис Домбрава.
Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатиш ҳақидаги таклиф ҳозирча Литва Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига олиб чиқилгани йўқ. Хабарда айтилишича, коалицион ҳамкорлар ушбу масалани ҳукумат мажлиси кун тартибига киритишни қўллаб-қувватламаган.
Aввалроқ Литва Миграция департаменти раҳбари Индре Гаспере сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатларидан Литвага бораётган меҳнаткашлар сони ортгани сабабли айни пайтда уларнинг ишлаш бўйича аризалари қабул қилинмаётганини маълум қилганди.