Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Латвия Беларус билан чегарада хавфсизликнинг кучайтирилган режимини жорий қилди

A A A
Латвия Беларус билан чегарада хавфсизликнинг кучайтирилган режимини жорий қилди

Латвия Вазирлар Маҳкамаси Беларус-Латвия чегарасида кучайтирилган хавфсизлик режимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Делфи ахборот портали хабар берди.

Унга кўра, 2023-йил 11-августдан 2024-йил 10-февралгача Лудза, Краслава, Аугшдаугава вилоятлари ва Даугавпилс маъмурий ҳудудларида чегара қўриқлаш тизими кучайтирилади.

Бундай чора мамлакат Ички ишлар вазирлиги томонидан таклиф қилинган. Портал маълумотларига кўра, департамент бундай режимни жорий этиш заруратини Латвия томони қайд этган “Латвия ва Беларус ўртасидаги давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ва уни кесиб ўтишга уринишлар сонининг номутаносиб кўплиги” билан изоҳлаган.

Киритилди: 08:31 09.08.2023. Ўқилди: 1305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!