Суриянинг Латакия вилоятида собиқ президент Башар ал-Ассаднинг қуролли тарафдорлари билан тўқнашувда 50 дан ортиқ хавфсизлик кучлари ҳалок бўлди.
Бу ҳақда “ТАСС”ГА таяниб, “Ал Жазеэра” телеканалига минтақавий хавфсизлик раҳбари маълум қилди.
“Вилоятдаги тўқнашувларда Сурия хавфсизлик кучларининг 50 дан ортиқ ходими ҳалок бўлди”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради телеканал.
Қайд этилишича, Асад тарафдорлари рейд давомида ҳукумат қўшинларига пистирма уюштирган.
Бир қанча давлатлар, жумладан Туркия ва Саудия Арабистони Суриянинг ўтиш даври ҳукуматини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаб, хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда мамлакат келажагига хавф солиши мумкин бўлган ҳар қандай кескинлашувнинг олдини олиш зарурлигини таъкидлади.