37 ёшли Мэттю Ливелсбергер ChatGPT'дан портловчи қурилма тайёрлаш элементларини қаердан сотиб олиш, уни қандай йиғиш ва ишга тушириш ҳақида маълумот олган, деб хабар бермоқда NBC News ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб.
Ҳудуд полицияси шерифининг журналистларга айтишича, бу АҚШ ҳудудида ChatGPT инсонга муайян портловчи қурилма яратишда ёрдам бергани аниқланган биринчи ҳодиса.
Эслатиб ўтамиз, 1 январ куни Лас-Вегасда Доналд Трампга тегишли меҳмонхона яқинида пиротехника воситалари ва ёқилғи ортилган Tesla Cybertruck электромобили портлатилган ва унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлган эди.