Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Лангар" қўрғонидаги иккита дор йўли фаолиятига қатъий тақиқ қўйилди

"Лангар" қўрғонидаги иккита дор йўли фаолиятига қатъий тақиқ қўйилди

Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси масъуллари Навоий вилояти Хатирчи туманидаги "Лангар" қўрғонида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган дор йўлларининг техник ҳолатини ўрганди.

Текширув жараёнида 2 та дор йўли белгиланган талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлди. Техник носозликлар тўлиқ бартараф этилгунигача ва қонуний рухсатнома олинунигача дор йўллардан фойдаланиш қатъий тақиқланди.

Қўмита аҳолини маданият ва истироҳат боғлари ҳамда кўнгилочар масканларда ўрнатилган техник носоз ёки шубҳали аттракционларга дуч келганда "attraksion_nazorati" электрон мобил платформаси орқали мурожаат қилишга чақирмоқда.

Киритилди: 12:18 12.08.2025. Ўқилди: 1218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!